Линклар

Тошкентдаги Ўзбекистон миллий университетида бошқа абитуриентларнинг ўрнига ҳужжат топширишга урингани гумон қилинган икки “сохта абитуриент” қўлга олинган.

Университет Қабул комиссияси ахборот хизматининг билдиришича, 11 июл куни ЎзМУнинг Журналистика ва Физика факультетларига бухоролик 24 ёшли Бобур Ҳасанов ва сурхондарёлик 19 ёшли Шаҳзодбек Ёқубов бошқа бир абитуриентнинг ўрнига ҳужжатларини топширишга уринишганида сохта абитуриент эканликлари аниқланган ва ушланиб, ҳуқуқ-тартибот органларига топширилган.

Сўроқ давомида қўлга олинганлар “билимдон снайперлар” экани ва ҳеч қандай айб иш қилмаганликларини айтишган.

Ўзбекистон Миллий университети Қабул комиссияси барча абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарини “билимдон снайперлар”нинг тузоғига илиниб қолмасликка чақирмоқда.

XS
SM
MD
LG