Линклар

Тожикистонликлар Тошкент олийгоҳларига енгиллаштирилган тарзда қабул қилинади


Тожикистонлик талабалар жорий йилдан бошлаб Тошкент юридика олийгоҳига енгиллаштирилган тарзда қабул қилинади. Бу ҳақда Новости агентлиги Ўзбекистоннинг Душанбедаги элчихонаси тарқатган маълумотномага таянган ҳолда хабар берди.

2017/2018 ўқув йилида тожикистонликлар Тошкент давлат юридика институтига квоталардан ташқари контракт асосида ўқишга киришлари мумкин. Улар тест имтиҳони топширмайдилар, фақат суҳбатлашувдан ўтказиладилар.

2016 йил охирида Ўзбекистон Адлия вазирлиги Тожикистон билан эришилган келишувга кўра, Тошкент юридика институтига хориж фуқароларини бакалавриатда ўқиш учун квотадан ташқари енгиллаштирлган тартибда қабул қилиш тартибини ишлаб чиққан эди.

Аввалроқ Фарғона давлат университети филология факультетида тожик тили гуруҳи ташкил этилиши хабар қилинган эди.

Мазкур гуруҳга жорий йилда 15 талаба қабул қилинади, уларнинг 5 нафари бюджет асосида, 10 нафари контракт асосида ўқитилади. Бу гуруҳда Тожикистон ватандошлари ҳам ўқишлари мумкин.

XS
SM
MD
LG