Линклар

Автомобилларнинг "чиройли" давлат рақамлари ким ошди савдосида сотилади


Жорий йил 1 сентябрдан Ўзбекистонда «чиройли» автомобиль рақамларини қиммат нархда, жумладан, ким ошди савдосида сотиб олиш мумкин бўлади.

Президент Мирзиёев 11 июлда имзолаган «Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари ҳақида»ги қарорда мана шу ҳақда гап боради.

Президент расмий сайтида эълон қилинган қарорда айтилишича, тегишли ташкилотлар бир ой ичида юқорироқ ставка бўйича номерларни танлаш тартибини ҳам ишлаб чиқилади.

Бундан ташқари қарорда 2018 йил 1 январидан жисмоний шахсларга тегишли автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш тадбиркорлик субъектларига босқичма-босқич ўтказиб берилиши белгиланган.

Кейинги йилдан бошлаб техник кўрикдан ўтишни назорат қилишнинг электрон тизими ҳам жорий этилади.

XS
SM
MD
LG