Линклар

Тошкент 15 йиллик танаффусдан сўнг яна ЕХҲТ матбуот анжуманига мезбонлик қилади


ЕХҲТнинг Оммавий ахборот воситалари бўйича 19-Марказий Осиё анжумани Тошкентда октябрь ойида ўтказиладиган бўлди. Бундай анжуман Ўзбекистонда охирги марта 15 йил аввал ўтказилган эди.

Gazeta.uz нашрининг 13 июль куни билдиришича, “Марказий Осиёдаги очиқ журналистика” мавзусидаги анжуман Тошкентда 18-19 октябрь кунлари ўтказилиши режалаштирилган.

Мазкур анжуманда хориж давлатларидан келган матбуот соҳаси эскпертлари ва журналистлардан иборат 80 киши иштирок этади. Унда минтақадаги сўз эркинлиги ва матбуотга оид вазият муҳокама қилинади.

ЕХҲТнинг матбуотга оид Марказий Осиё анжумани ҳар йили ўтказиб келинади. 18-анжуман Австрия пойтахти Венада ўтказилган.

Тошкент 2002 йилда 4-анжуманга мезбонлик қилган эди. Ўшанда “Матбуот эркинлиги ва коррупция” мавзуси муҳокама қилинган эди.

XS
SM
MD
LG