Линклар

Ўзбекистонга Жан Клод Ван Даммнинг келиши кутилмоқда


Ҳолливуд кино юлдузи ва ринг қироли Жан Клод Ван Дамм.

Ўзбекистонга Жан Клод Ван Дамм, Жеф Монсон, Фёдор Емельяненко каби машҳур ринг қиролларининг келиши кутилмоқда. Бу ҳақда Darakchi.uz ASIAN FIGHT - 2017 турнири ташкилий қўмитаси раиси Азиз Жўрабоевга таянган ҳолда хабар берди.

“Жан Клод Ван Дамм, Жеф Монсоннинг иштирокини тасдиқловчи ҳужжатлар қўлимизда турибди. Бу борада гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Фёдор Емельяненконинг оғзаки тасдиғи олинган. Энди расмий хатини кутяпмиз”, - деб билдирган Азиз Жўрабоев Darakchi.uz сайтига.

Унга кўра, Жан Клод Ван Дамм, Жеф Монсон, Фёдор Емельяненко турнирга Ўзбекистоннинг халқаро миқёсдаги нуфузини кўтариш мақвсадида таклиф қилинмоқда. Улар турнир олдидан ёш спортчиларга мастер класслар ўтказади.

Аввалроқ Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида 9 сентябрь куни ASIAN FIGHT - 2017 деб номланган спорт кечаси ўтиши режалаштирилгани хабар қилинган эди.

Халқаро турнир ташкилотчилари Ўзбекистон Пенчак Силат федерацияси ва Sunrise Entertainment ширкати ҳисобланади.

XS
SM
MD
LG