Линклар

Ўзбекистонда енгил автомобилларни техник кўрикдан тадбиркорлар ўтказади


Ўзбекистон Республикаси Президенти 2017 йил 11 июлда имзолаган «Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига биноан, Ички ишлар вазирлигининг 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб, йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмалари функцияларидан бири — енгил автомобилларнинг мажбурий техник кўрикдан ўтказишни тадбиркорлик субъектлари — юридик шахсларга ўтказиш таклифи қарори маъқулланди.

Кўрсатилаётган хизматларга ўрнатилган нархлар ва ички ишлар органлари билан биргаликда ишлаш талабларига риоя этилиши айтилди. Таклифда юк, йўловчи ва махсус транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш мустасно этилган.

XS
SM
MD
LG