Линклар

Тошкентдаги “Пахтакор” стадиони 2017 йил охиригача бузилади ва унинг ўрнига 30 минг томошабинга мўлжалланган замонавий арена барпо этилади. Бу ҳақда 13 июль куни “Пахтакор” клубига таянган ҳолда Газета.uz хабар тарқатди.

Хабарда айтилишича, клуб раҳбарияти бўлғуси иншоотнинг 3−4 хил концепциясини кўриб чиқмоқда, лекин ҳозирча янги стадионнинг лойиҳаси тасдиқланган эмас.

“Пахтакор” клуби расмийси яқин кунларда ҳукуматга янги лойиҳа тақдим этилишини айтган. Аммо янги стадионни барпо этиш муддатлари аниқ эмас.

“Бузиш тўғрисидаги қарор мухлислар учун шароитларни яхшилаш мақсадида қабул қилинди, зеро айрим жойларда югуриш йўлакчаси билан трибуна ўртасидаги масофа 100 метргачани ташкил этади”, деб билдирди клуб расмийси Газета.uz нашрига.

"Пахтакор" стадиони 1956 йилда қурилган ва дастлаб 55 минг томошабинга мўлжалланган эди. 1996, 2008 ва 2012 йиллардаги реконструкция ишларидан сўнг стадионнинг сиғими 35 мингга қадар кичрайиб кетган.

XS
SM
MD
LG