Линклар

Дональд Туск Россияни қамоқда сақланаётган украиналикларни озод этишга чақирди


Европа кенгаши президенти Дональд Туск.

Европа кенгаши президенти Дональд Туск 13 июлда Европа Иттифоқи –Украина саммитидан сўнг Киевда ўтган матбуот анжуманида иттифоқ Украинадаги вазиятни диққат билан кузатишда давом этаётгани ва Россиянинг Украинадаги агрессиясига қарши туришда кўмаклашишда давом этишини айтди:

- Биз яна бир бор Украина ҳудудий яҳлитлиги ва суверенитетини доимий равишда қўллаб қувватлашимизни таъкидладик. Биз Қримнинг аннекция қилинишини ноқонуний деб ҳисоблаймиз ва тан олмаймиз, -деди Дональд Туск.

Европа кенгаши президенти Кремлни Россия ва Қримда иноқонуний равишда қамоққа олинган барча украиналикларни озод этишга чақирди.

Саммит пайтида сўзга чиққан Европа комиссияси президенти Жан Клод Юнкер эса Украина ҳукуматини коррупцияга қарши курашни кучайтиришга чақирди.

Украина президенти Петро Порошенко эса Россияга нисбатан санкциялар муддатини узайтиргани ва Москвага Минск шартномасига амал қилмагунича бу санкциялар бекор қилинмаслиги ишорат қилингани учун Европа Иттифоқи расмийларига миннатдорчилик билдирди.

XS
SM
MD
LG