Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:29

OzodDayjest: Ўзбекистон бозорларида гўшт нархи кескин кўтарилди


Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлар ва Сенати аъзолари Бухоро вилояти Қоракўл туманида табиатни муҳофаза қилишга доир қонунлар жиддий бузилган деган хулосага келди

Олий Мажлис депутати: Бухоронинг Қоракўлида аҳвол жиддий

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлар ва Сенати аъзолари Бухоро вилояти Қоракўл туманида табиатни муҳофаза қилишга доир қонунлар жиддий бузилган деган хулосага келди (“Жамият”, 7 июль).

Хусусан, туманда саксовул, қандим, юлғун ва бошқа ёқилғибоп ўсимликлар талон-тарож этилган. Ўсимликларни йиғишда уларнинг ёши ва вегетация даври ҳисобга олинмаган.

Қайта тикланишига имконият қолдирмасдан ўсимликларни илдизи билан кавлаб олиш одатий ҳолга айланган. Оқибатда ҳудуд ўрмон фондига жиддий зиён етказилган.

Қонунчилик палатаси депутати Фахриддин Холбоевга кўра, вазиятнинг бундай жиддий тус олишига аҳолининг газ, кўмир билан таъминланмагани ва мутасаддиларнинг совуққонлиги сабаб бўлган.

Тошкентда фоҳишахона фаолиятига йўл очиб берган ИИБ профилактик инспектори жазоланди

Тошкент шаҳри Миробод туманида профилактика инспектори сифатида фаолият юритиб келган Назиржон Усмонов жиноятларни қасддан яширгани, жиноятларга йўл очиб бергани ва расмий ҳужжатларни сохталаштиргани аниқланди (“Постда”, 8 июль).

ИИБ инспектори ҳудуддаги жиноятларни қасддан яшириб, ноқонуний фаолиятга ҳомийлик йилган. Масалан, у ўзи назорат қилаётган ҳудуддаги хонадонлардан бирида фоҳишахона очилиши йўл очиб берган.

Фуқаролардан бири фоҳиша аёл уни тўнагани ҳақида ариза берганида ҳам милиция нозири жиноятни яширган. Тергов жараёнида бошқа қонунбузарликлар ҳам аниқланган.

“Мана шундай шарафли касбни танлаб, ички ишлар органи ходими деган номга доғ тушираётган, фуқаролар ўртасида обрў-эътиборини йўқотаётган Н.Усмонов кабиларга энди орамизда ўрин йўқ”, - деб ёзади

ИИВ нашри. ИИБ нозирига қандай жазо тайинлангани маълум қилинмаган.

Ўзбекистон бозорларида гўшт нархи кескин кўтарилди

Сўнгги пайтларда Ўзбекистон бозорларида гўшт нархи кескин кўтарилгани кузатилди (“Ҳуррият”, 12 июль).

Айни пайтда мамлакат бозорларида 1 кг суякли мол гўшти 29-34 минг, лаҳм гўшт эса 35-40 минг сўмгача сотилмоқда. Шу тариқа гўшт маҳсулотлари турига кўра ўртача 3000 сўмга қимматлаган.

Гўшт нархи ошишига “Даракчи” нашри ҳам эътибор қаратган. Қассобларнинг газетага маълум қилишича, Тошкентга вилоятлардан мол олиб кириш қийин бўлаётгани ва ем-хашак нархи кўтарилгани қимматлашувга сабаб бўлган.

Аммо газета гўшт нафақат Тошкент, балки мамлакат вилоятларида ҳам ошганини қайд этган.

XS
SM
MD
LG