Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:31

Петербургдаги ёнғинда ҳалок бўлганларнинг тўлиқ рўйхати эълон қилинди


Озодлик архивидан
Озодлик архивидан

13 июль куни ёнғин сабаблари ва ҳалок бўлганларнинг шахсини аниқлаш учун Колпино шаҳрига (Санкт-Петербург шаҳри таркибига киради) борган Ўзбекистон элчихонаси ходимлари Санкт Петербург шаҳри Ташқи алоқалар қўмитаси маълумотига асосланиб, 7 та Ўзбекистон фуқароларининг ҳалок бўлганини тасдиқлади.

ТИВ матбуот хизмати қуйидаги рўйхатни эълон қилдики, ундаги исмлар 13 июл куни Озодлик эълон қилган исмларга мос келди:

1. Рўзмат Хусинов, 1967 йил 1 январда туғилган, Хоразм вилояти Янгиариқ тумани, “Таган” ҚФЙда рўйхатда туради;

2. Сирож Хусинов, 1991 йил 16 октябрда туғилган, Хоразм вилояти Янгиариқ тумани, “Таган” ҚФЙда рўйхатда туради;

3. Зоир Отаниёзов, 1973 йил 2 ноябрда туғилган, Хоразм вилояти Янгиариқ тумани, “Таган” ҚФЙда рўйхатда туради;

4. Илёс Бойжанов, 1988 йил 10 ноябрда туғилган, Хоразм вилояти Янгиариқ тумани “Таган” ҚФЙда рўйхатда туради;

5. Юнус Султонов, 1981 йил 21 апрелда туғилган, Хоразм вилояти Янгиариқ тумани “Таган” ҚФЙда рўйхатда туради;

6. Ўткирбек Атаков, 1989 йил 19 апрелда туғилган, Хоразм вилояти Янгиариқ тумани “Гулобод” ҚФЙда рўйхатда туради;

7. Шаҳзод Қурамбоев, 1997 йил 3 ноябрда туғилган, Хоразм вилояти Янгиариқ тумани “Таган” ҚФЙда рўйхатда туради.

Россиянинг ваколатли органлари томонидан суд-тиббий экпертизаси ўтказишга қарор қилинди.

Элчихона Санкт-Петербург ва Колпино шаҳарларининг тегишли идоралари билан доимий алоқада бўлиб турибти.

Ҳалок бўлган Ўзбекистон фуқаролари тўғрисидаги маълумот уларнинг оила-аъзоларини хабардор қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бўлинмалари ва Хоразм вилояти ҳокимлигига етказилди.

XS
SM
MD
LG