Линклар

Туркия элчиси: Ўзбекистон Фатҳуллоҳчилар таҳдидини биздан олдин кўра билди


Тошкентда Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонасида ўтказилган анжуманда турк элчиси Аҳмат Башар Шен бир йил аввал Туркиядаги давлат тўнтаришига уриниш ҳақида гапирар экан “Ўзбекистон Фатҳуллоҳчилар террор гуруҳи таҳдидини вақтида кўра билди, биз буни кеч билдик” деб айтди.

2016 йилнинг 15 июл куни Туркияда давлат тўнтаришига уриниш бўлганди.

Эрдўғон ҳукуматини ағдариш ҳаракати ортида Фатҳуллоҳчилар деб аталувчи Фатҳулла Гулен тарафдорлари тургани даъво қилинган.

Бугунда Америкада яшовчи Фатҳулла Гуленнинг ўзи ушбу айбловларни рад қилиб келади.

Аммо, Туркия Президенти Эрдўғон гуленчилар ҳаракати Туркияда ҳамон фаол эканидан огоҳлантирган.

Ўзбекистон ҳукумати 2011 йилда турк ишбилармонларини диний экстремизмни молиялашда айблаган.

"Туркуаз", "Гунеш ва "Кайнак" сингари бир қатор турк ширкатлари Туркияда фаолияти тақиқланган "Нурчилар" диний оқими ғояларини тарғиб қилувчи адабиётларни тарқатиш ва яширин жамоатлар тузиш билан шуғулланганликда айбланиб мамлакатдан қувилган, айрим турки иш одамлари қамоққа олинган эди.

XS
SM
MD
LG