Линклар

Тошкентда хавфсизликни видеокузатув остида таъминлаш тажрибаси синалади


Президент Мирзиёев 15 июл куни Тошкентнинг Юнусобод туманидаги ички ишлар бошқармаси видеокузатув марказида бўлди ва тез орада марказ кенгайиб, фақат шу ишга маъсул махсус бўлинма очилишини айтди.

Бундай тажрибани Хитойда кўрганини айтган президент, аҳолини узлуксиз "назоратга тайёрлаш", бу "Тошкентни хавфсиз шаҳар"га айлантириш учун зарурлигини таъкидлади.

Ўзбекистон телевидениеси намойиш қилган лавҳада пойтахтнинг Юнусобод туманидаги видеокузатув маркази ва ундаги пойтахтнинг гавжум жамоат жойларини тун-кун кузатиб турган назорат хоналари кўрсатилди.

- Тошкентда 1 сентябр, 2017 йилдан 1 сентябр, 2019 йилгача эксперимент бўлади. Пекинда шундай зўр тизим қилишган, булар бизнинг менталитетимизга яқинроқ. Ҳар битта маҳалладан биттадан инструктор - маҳаллани одами буларга (ИИВнинг янги бўлинмасига - таҳр.) вакил бўлади. Эртага одамларнинг дунёқараши ўзгаради, "Бизларни назорат қилаяпти", дейди, - деди президент, жумладан.

Президент Тошкентнинг 505та маҳалласидаги маҳалла раислари ҳамда участка нозирлари учун тез орада замонавий видеокузатув тизими остида ишлаш ва "аҳолини бунга тайёрлашга" қаратилган ўқув курслари ташкил қилинишини айтди.

XS
SM
MD
LG