Линклар

Ўзбекистонга баъзи автотранспорт воситаларини олиб киришда бож тўловлари бекор қилиниши мумкин


Ўзбекистон Республикаси Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталида “Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда божхона импорт тўлови ва қўшимча қиймат солиғидан озод этилувчи технологик асбоб-ускуналар Рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарор лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжат лойиҳасига таяниб, кун. уз сайтининг ёзишича, божхона импорт тўлови ва қўшимча қиймат солиғидан қуйидаги транспорт турларини озод этиш таклиф қилинмоқда:

- Юкларни олиб ўтишга мўлжалланган моторли транспорт воситалари.

- Махсус ишларга мўлжалланган моторли транспорт воситалари (масалан, юк авария автомобиллари, автокранлар, ёнғин транспорт воситалари, автобетонқоргичлар, йўлларни тозалаш автомобиллари ва бошқалар).

Улар Евро 3 ва ундан ортиқ стандартга тўғри келиши лозим.

Лойиҳа ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки рад этилиши мумкин.

XS
SM
MD
LG