Линклар

18 декабр 2017, Тошкент вақти: 19:50

Бундан буён “Ўзмедэкспорт” ширкати ижтимоий жиҳатдан аҳамиятли бўлган дори-дармонларни хориж ширкатларидан тўғридан-тўғри шартнома тузиш орқали сотиб олиш ваколатига эга бўлди.

Бу борадаги Мирзиёев томонидан 17 июль куни имзоланган қарорда таъкидланишича, бундан мақсад дори-дармон савдосида сунъий дефецит юзага келиши ҳамда нарх кўтарилишининг олдини олишдир.

Ҳужжатда 1 августдан бошлаб ижтимоий аҳамиятга эга дорилар рўйхатига киритилган дори-дармонни "Ўзмедэкспорт” ширкати тендер ўтказмасдан туриб тўғридан-тўғри шартнома тузиш орқали сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлиши қайд этилган.

Бундан ташқари 2018 йилнинг 1 январигача аптекалар ўз лицензияларини қайта расмийлаштириши шарт бўлади.

Соғлиқни сақлаш вазирлигига эса арзон нархда дори-дармонлар сотиладиган ижтимоий аптекалар тармоғини шакллантириш тўғрисида кўрсатма берилди.

XS
SM
MD
LG