Линклар

“Ўзбекозиқовқатхолдинг”нинг собиқ раҳбари Шайхонтахур туманига ҳоким бўлди


Тошкент манзараси.

Тошкентнинг Шайхонтахур туманига Одилхон Рустамов ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда 17 июлда Podrobno.uz нашри хабар берди.

Хабарда айтилишича, туманнниг аввалги ҳокими Ойбек Миртемиров “бошқа ишга ўтгани муносабати билан” лавозимидан озод қилинган.

Одилхон Рустамов бунга қадар “Ўзбекозиқовқатхолдинг”ини бошқариб келаётганди. У ўтган йил февралида ташкил этилган мазкур ширкатга 2016 йилнинг мартида президент Ислом Каримов фармони билан тайинланган эди.

27 июн куни Мирзиёев экспорт соҳасидаги камчиликлар учун “Ўзбекозиқовқатхолдинг” раҳбари Одилхон Рустамов ва ушбу холдинг таркибида бир йил аввал тузилган "Ўзагроэкспорт" махсус ташқи савдо компанияси директори Жамшид Холмуҳаммедовни “ўз лавозимига нолойиқ” дея вазифасидан озод этганди.

“Ўзбекозиқовқатхолдинг”га президент Мирзиёев қарори билан Тоҳир Жалилов раҳбар этиб тайинланган.

XS
SM
MD
LG