Линклар

Ҳукумат иккинчи чоракда 413 миллион долларлик қарз шартномаларини имзолади


Ўзбекистон ҳукумати 2017 йилнинг иккинчи чорагида тўртта халқаро молия институти билан умумий миқдори 413 миллион доллардан кўпроқ бўлган қарз шартномаларини имзолади. Мазкур шартномалар асосида амалга ошириладиган лойиҳаларнинг умумий қиймати эса 470 миллион 240 минг долларни ташкил қилади.

Ўзбекистон Молия вазирлигининг билдиришича, мазкур қарзнинг 344 миллион 480 минг доллари Ислом тараққиёт банки билан имзоланган 2та шартномага асосан берилади.

Бу маблағнинг 300 миллионига “Қишлоқ жойларида замонавий уйларни қуриш” лойиҳаси давом эттирилади. 44 миллион 480 минг доллар эса таълим муассасалари моддий-техник базасини мустаҳкамлашга сарфланади.

Таълим муассасалари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш лойиҳасига Жаҳон банки ҳам 42 миллион 200 минг доллар миқдорида ҳисса қўшади.

Саудия тараққиёт жамғармаси эса Косон, Муборак туманларида сув таъминотини қайта қуриш лойиҳасига 26 миллион 360 минг доллар беради. Мазкур лойиҳанинг умумий қиймати деярли 53 миллион долларни ташкил қилади.

Ўзбекистон ҳукумати 2017 йилнинг биринчи чорагида халқаро молия институтлари билан 611 миллион 470 минг долларлик шартномаларни имзолаганини билдирган эди.

XS
SM
MD
LG