Линклар

17 декабр 2017, Тошкент вақти: 18:40

Колпинодаги ёнғида ҳалок бўлган 7 ўзбекистонликнинг жасади Урганчга олиб келинди


Колпинода ёнғин юз берган жой.

Россиянинг Колпино шаҳридаги ёнғин оқибатида ҳалок бўлган етти нафар ўзбекистонликнинг жасади 17 июлда Урганчга олиб келинди.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги расмий сайтида эълон қилинган маълумотда айтилишича, жасадларни ватанларига олиб келишга Санкт-Петербург ҳокимияти ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиаширкати кўмак кўрсатган.

"Жасадларнинг шахсини тасдиқлаш, вафот этганлик тўғрисидаги гувоҳномаларини расмийлаштириш жараёнлари якунига етди ва тергов органларидан жасадларни транспортировка қилишга рухсат олинди. Ҳозирги вақтда ёнғин сабабларини аниқлаш бўйича тергов ишлари давом этмоқда", — дейилади вазирлик ахборотида.

13 июлга ўтар кечаси Ленинград вилоятининг Колпино шаҳрида юз берган ёнғинда 7 киши ҳалок бўлгани хабар қилинган эди.

Ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг исм-шарифлари Ташқи ишлар вазирлиги сайтида эълон қилинди.

XS
SM
MD
LG