Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:53

"Ўзстандарт янги газ ҳисоблагични 3 марта соз, 2 марта носозга чиқарди"


Олимжон Тўхтаев сотиб олган газ ҳисоблагич
Олимжон Тўхтаев сотиб олган газ ҳисоблагич

Тошкент вилояти Чирчиқ туманидан Озодликка боғланган 55 яшар Олимжон Тўхтаев янги газ ҳисоблагичини уйига ўрната олмаётганидан шикоят қилди.

Тўхтаевнинг айтишича, унинг газ ҳисоблагични текшириб, сертификат бериши керак бўлган давлат идорасининг туман ва республика бўлими бир гал соз, бир гал носоз, деб хулоса бермоқда.

OzodMikrofon дастурига мурожаат қилган Олимжон Тўхтаев ўтган йили март ойининг охиридан бери битта ҳисоблагични беш бора текширтиргани, аммо ҳануз уни уйига ўрнатишга рухсат ололмаётганини айтади:

- "Ўзстандарт" ташкилотининг сертифкатлари қўлимда турибди. 3 марта ишлайди, ўрнатса бўлади, дейишган. Икки марта носоз дейишган. Шу билан бир йилдан бери бу ташкилот раҳбарига 3 марта ариза билан мурожаат қилдим. Ҳануз натижа йўқ, - деб шикоят қилди Тўхтаев.

Қуйида Олимжон Тўхтаев билан суҳбатни тингланг:

OzodMikrofon: "Ўзстандарт газ ҳисоблагичимни 3 марта соз, 2 марта носозга чиқарди"
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:10 0:00
Бевосита линк

* * * * * * * * * * * * * * * * * * * * *

Муҳим эслатма: OzodMikrofon рукнига бўлган мурожаатлар мазмуни учун Озодлик таҳририяти масъул эмас. Бу рукн муштарийларга ўз фикрини эркин ифода қилиши учун берилган минбардир!

XS
SM
MD
LG