Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:46

Газ ҳисоблагичлари аҳолига "Ўзтрансгаз" компанияси ҳисобидан кредитга берилади


Бу ҳақда Спутник Ўзбекистон сайти компания вакилига таяниб хабар қилди.

"Ҳозирги кунда буни амалга ошириш бўйича "Ўзтрансгаз"нинг ички буйруғи ишлаб чиқиляпти. Ушбу буйруқда газ ҳисоблагичларни ўрнатиш муддати ва тўлов нархи кўрсатилади. Газ ҳисоблагичлар марказлашган ҳолда компания томонидан ўрнатилади", деган компания вакили.

У, шунингдек, аҳолига бу ҳақда огоҳлантириш юборилишини қўшимча қилган.

Айтилишича, компания вакилига кўра, газ ҳисоблагичларини ўрнатмаган маиший истеъмолчилар учун икки баробар тўлов бекор қилинган.

"Ўзтрансгаз" компанияси вакили 1 октябрдан кучга кириши керак бўлган тегишли қарорнинг мазкур банди ҳақиқатда бекор қилинганини тасдиқлаган.

Шу тариқа, газ ҳисоблагичини ўрнатмаган маиший истеъмолчилар тўловни белгиланган тариф бўйича тўлашда давом этадилар.

XS
SM
MD
LG