Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:36

Ўзбекистонда "Адолат саройи" қурилади


Президент Шавкат Мирзиёев 18 июлда имзолаган фармойишга биноан қурилажак янги комплексда Судьялар олий кенгаши, Конституциявий суд, Олий суд, Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Одил судлов муаммоларини ўрганиш тадқиқот маркази, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти, Ўзбекистон судьялар ассоциацияси ҳамда янги ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси биноси жойлашади.

Комплекс қурилишида оптимал техникавий ва меъморий ечимлардан фойдаланилади, хусусан, келувчилар учун кутиш жойлари, очиқ суд мажлисларини кузатиш заллари, Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси тингловчилари учун меҳмонхона қурилади.

Комплекс ҳудудида Амир Темур ҳайкалини ўрнатиш режалаштирилган.

Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлигига республика Олий суди билан ҳамкорликда комплексга фуқароларнинг эркин келишлари ва очиқ суд мажлисларини реал вақт режимида кузатишлари учун замонавий қурилмалар билан жиҳозланган махсус зал барпо этиш вазифаси топширилди.



XS
SM
MD
LG