Линклар

Сомонпояга ўт қўйган фермерлардан 152,7 миллион сўм жарима талаб қилинмоқда


Мавсум бошидан буён Тошкент вилоятида 826 гектар майдондаги самонпояга ўт қўйган 167 фермер хўжалигига нисбатан судларга 152,7 миллион сўмлик даъво киритилиб, 22 миллион сўмдан кўпроқ жарима ундириб олинди.

Газета уз нашрининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига таяниб ёзишича,сомонпоя ёқилишидан пайдо бўлувчи тутун атроф-муҳитни энг қўп ифлослантирувчи ҳисобланади.

1000 гектар ердаги сомонпоя ёнишидан атмосферага 500 килогача азот оксидлари, 370 кило углеводородлар, 3 тонна кул, 20 тонна карбонат ангидрид ва ис гази ажралиб чиқади.

“Ҳавога тушган зарарли моддалар заҳарланиш ва юқори нафас йўллари, марказий асаб тизими ва кўзлар шиллиқ пардасининг шикастланишига олиб келиши мумкин”, деб ёзади Газета уз.

XS
SM
MD
LG