Линклар

18 декабр 2017, Тошкент вақти: 21:33

Петербургда Ўзбекистоннинг Бош консулхонаси очилмоқда


Ўзбекистон Республикасининг Москвадаги элчихонаси.

Россиянинг Санкт - Петербург шаҳрида икки ой ичида Ўзбекистон Бош консулхонаси ташкил этилади.

Президент расмий сайтининг билдиришича, Шавкат Мирзиёев бу борадаги қарорни 19 июлда имзолаган.

Ўзбекистон айни дамда Россияда иккита дипломатик ваколатхонага Москвадаги элчихона ва Новосибирскдаги Бош консулхонага эга.

28 июнда Россиянинг Екатеринбург шаҳрида Ўзбекистоннинг Бош консулхонаси ташкил этилишига Россия ҳукумати розилик билдиргани хабар қилинганди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири биринчи ўринбосари Жавлон Ваҳобов апрель ойида Россияда яна 5та консулхона очилиши ҳақида маълум қилганди.

Ўзбекистон консулхоналарини Екатеринбург ва Санкт-Петербургдан ташқари, Қозон, Ростов ва Владивостокда ҳам ташкил этиш режалаштирилган.

XS
SM
MD
LG