Линклар

Ëшлар учун алоҳида банк¸ алоҳида нашриëт очилади


Шавкат Мирзиëевнинг "Ëшлар иттифоқи" вакиллари билан учрашувида сўзга чиққан фермер қиз.

Президент Шавкат Мирзиëевнинг 18 июль кунги «Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини такомиллаштиришга доир комплекс чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори билан «Камолот»дан «Ëшлар иттифоқи»га айланган гуруҳнинг моддий-техник базаси мустаҳкамланадиган бўлди.

Бу қарор орқали тасдиқланган махсус Дастурга кўра¸ Олий Мажлис Қонунчилик палатасида «Ëшлар клуби» ташкил этилади¸ «Ёшлар нашриёт уйи», «Ёшлар пресс-клуби» ва «Ёшлар қурилиш инвест» компаниясини ташкил этилади.

30 июнь куни «Камолот» ҳаракати фаоллари билан ўтказган учрашувида президент Мирзиëев ҳаракатни «Ëшлар иттифоқи»га айлантирди¸ унинг устивор вазифаларини белгилаб берди.

XS
SM
MD
LG