Линклар

2007 йилда ташкил этилган «Invest Finance Bank» шу кунларда еврозонага саëҳат қилувчиларга қулайлик яратиш мақсадида АҚШ долларини Марказий банк белгилаган кросс-курс бўйича еврога айлантириш акцияси ўтказмоқда.

Банкнинг Facebook саҳифасида хабар қилинган бу акция давомида долларини еврога айлантирмоқчи бўлган жисмоний шахслар 1000 сўм тўлаш орқали валюта алмаштиришлари мумкин.

- Бугун Марказий банк белгилаган кросс-курс бўйича 500 долларни атиги 1000 сўмлик тўлов билан 438 еврога алмашлаб берамиз. Акция давомида аҳолидан фақат доллар сотиб олиб¸ евро сотамиз. Еврони долларга айлантириш йўқ ҳозирча. Исталган миқдордаги долларни евро қилиб берамиз¸ сумма бўйича ҳеч қанақа чекловлар йўқ¸ деди ИнфинБанк хизматчиси.

Валюталар кросс-курси бўйича халқаро майдонда кенг қўлланиладиган xe.com сайтига кўра¸ 20 июль куни 500 АҚШ долларининг алмашинув қурби қарийб 435 еврога тенг.

XS
SM
MD
LG