Линклар

Александр Свечников ўзи ўрнатган аввалги жаҳон рекордини яна янгилади


Паралимпиячи спортчилар.

Лондонда ўтаётган паралимпия жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик спортчи Александр Свечников жаҳон рекордини ўрнатди.

Газета уз нашрининг хабар беришича, найза улоқтиришда Александр Свечников 71,01 метр натижа билан жаҳон рекордини янгилади ва олтин медалга сазовор бўлди. Аввалги жаҳон рекорди 70 метр бўлиб, у ҳам айнан Свечниковга тегишли эди.

Худди шу спорт тури бўйича Нозима Қаюмова аёллар ўртасида 41,25 метр натижа билан кумуш медалга сазовор бўлди.

Паралимпия ўйинларида аввалроқ Хусниддин Норбеков диск улоқтиришда, Дониёр Солиев эса узунликка сакрашда олтин медалларни қўлга киритган эди.

XS
SM
MD
LG