Линклар

18 декабр 2017, Тошкент вақти: 10:17

Булоқбошида Хитой билан ҳамкорликда цемент заводи қурилади


Ўзбекистондаги цемент заводларидан бири.

Андижоннинг Булоқбоши туманида 2019 йилнинг сентябрь ойида йилига 1 миллион 200 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқарувчи цемент заводи ишга туширилади. Президент Мирзиёев мазкур заводнинг техник-иқтисодий асосламасини 20 июль куни тасдиқлади.

Мазкур лойиҳа Хитойнинг Zhejiang Shangfeng Building Materials Co. Ltd ва Tunli, шунингдек Ўзбекистондаги Juydam Ta'mir Qurilish ширкатлари томонидан ташкил этилган Shangfeng-Bridge of Friendship ўзбек-хитой қўшма корхонаси томонидан амалга оширилади.

Лойиҳанинг умумий қиймати 203 миллион 900 минг долларни ташкил қилади.Завод учун хом ашё Андижондаги Султонобод, Ширмонбулоқ ва Фарғонадаги Қамишбоши конларидан олиб келинади.

Президент қарорида завод ишга туширилганидан сўнг беш йил мобайнида даромад солиғи, мулк солиғи ва йўл жамғармасига мажбурий тўловлардан озод этилиши белгиланган.

Ўзбекистонда айни пайтда бешта йирик цемент заводи мавжуд. Улар йилига 9 миллион тонна цемент ишлаб чиқаради.

XS
SM
MD
LG