Линклар

Шошилинч хабар
20 Sentabr 2026, Toshkent vaqti: 22:12

Тошкентда таниқли фотограф Умида Аҳмедова кўргазмаси бўлади (ВИДЕО)

Тошкентда таниқли кинодокументалист ва фотограф, Ўзбекистон кинематографлар уюшмаси аъзоси Умида Аҳмедова кўргазмаси 24 июлдан 26 августгача бўлиб ўтади. "Беғубор осмон" номи остидаги кўргазма ZERO LINE хусусий арт-галереясида бўлади.

Кўргазмада Умида Аҳмедованинг ўтган йили олган фото-видеоматериаллари намойиш қилинади. Уларда, асосан, Ўзбекистондаги ижтимоий-маданий ҳаёт манзаралари акс этади.

"Мен кўргазма қилаетган галерея шахсий. Унда Вячеслав Охуновнинг кўргазмасига борганимда, галерея раҳбари Белла Собирова билан танишдим. Ўшанда менинг кўргазмамни ҳам ўтказиши мумкинлиги айтган эди. Мана энди менинг кўргазмам бошланади. Ҳаяжондаман, сабаби, ўзимнинг ўзбекистонликларим ишларимни кўриб, айниқса ёшлар, ўйласин, аҳмоқона фотошопдаги манзараю, ширин-шакар тўйлар расмлари билан чекланиб қолмасин, дейман! Фотография ва видеоарт - бу замонавий санъат! Санъат нафақат ҳис-туйғу, у жамиятдаги муаммоларни кўтариб чиқувчи восита бўлиши керак!" дейди Умида Аҳмедова.

Бунга қадар Умида Аҳмедованинг шахсий кўргазмалари Фарғона шаҳри, хорижда Копенгаген, Нижний Новгород, Ростов-Дон, Тбилиси каби шаҳарларда бўлиб ўтган.

Аҳмедова "Пресс Фото Россия-2004" танловида "Марказий Осиёда замонавий фотография" номинацияси ғолиби, Москвада 1985 йилда Ғалабанинг 40 йиллиги муносабати билан ўтган танловда кумуш медал соҳиби бўлган.

Умида Аҳмедованинг "Аёллар ва эркаклар: тонгдан шомгача" фотоалбоми, "Бокиралик юки" ҳужжатли филмлари ҳам катта шуҳрат қозонган.

Умида Аҳмедова ўз филми ҳақида
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:09:58 0:00

2016 йилда эса ижодкор Вацлав Ҳавел номидаги халқаро мукофотни ижодий норозилик ифодаси учун қозонган эди.

Умида Аҳмедовага Ослода Вацлав Ҳавел мукофотининг топширилиши
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:06:08 0:00

Умида Аҳмедова 2010 йили суратлари ва ҳужжатли фильмларида "ўзбек халқига туҳмат ва уни ҳақорат қилганлик"да айбланиб, Ўзбекистон Жиноят кодексининг 139-моддаси 3-банди ва 140-моддаси бўйича жавобгарликка тортилган, кейинроқ амнистия акти билан жавобгарликдан озод қилинган.

2014 йилда эса Аҳмедова, унинг ўғли ва яна бир неча нафар фаол Украинанинг Ўзбекистондаги элчихонаси олдида Евромайдонни қўллаб-қувватлаб акция ўтказгани учун Тошкент суди тарафидан катта миқдорда жаримага тортилган.

Шу йил Тошкентда Умида Аҳмедованинг фотосуратларини “Бир макон” фотокўргазмасида намойиш этиш ҳам тақиқланган эди.

Болғали қишлоғи ҳаётидан лавҳалар

Болғали қишлоғи Тошкентдан 40 километр нарироқда, Фарғона водийсига элтувчи Қамчиқ довонига кетаверишда жойлашган.
1/22 Болғали қишлоғи Тошкентдан 40 километр нарироқда, Фарғона водийсига элтувчи Қамчиқ довонига кетаверишда жойлашган.
Бошқа мақолалар Камроқ кўрсатиш
Зурия опой шу қишлоқда туғилиб, бутун умрини шу ерда яшади. Унин эгиз синглиси Фотима ҳали чақалоқдалигида ҳаётдан кўз юмган.
2/22 Зурия опой шу қишлоқда туғилиб, бутун умрини шу ерда яшади. Унин эгиз синглиси Фотима ҳали чақалоқдалигида ҳаётдан кўз юмган.
Бошқа мақолалар Камроқ кўрсатиш
Зурия опойнинг келини, кенжа ўғлининг хотини қўшни холага салом беряпти.
3/22 Зурия опойнинг келини, кенжа ўғлининг хотини қўшни холага салом беряпти.
Бошқа мақолалар Камроқ кўрсатиш
Эшак-аравага хашак ортиб олган болғалилик қишлоққа ташриф буюрган фотомухбирни учратиб, "Мини-Қозоғистонга хуш келибсиз", деб ҳазиллашади.
4/22 Эшак-аравага хашак ортиб олган болғалилик қишлоққа ташриф буюрган фотомухбирни учратиб, "Мини-Қозоғистонга хуш келибсиз", деб ҳазиллашади.
Бошқа мақолалар Камроқ кўрсатиш
Зейнеп опой. Унинг уч ўғли Қозоғистонга иш излаб чиқиб кетган. У эри, уч келини ва неваралари билан Болғалида қолган.
5/22 Зейнеп опой. Унинг уч ўғли Қозоғистонга иш излаб чиқиб кетган. У эри, уч келини ва неваралари билан Болғалида қолган.
Бошқа мақолалар Камроқ кўрсатиш
Зейнеп опойнинг невараларидан бири.
6/22 Зейнеп опойнинг невараларидан бири.
Бошқа мақолалар Камроқ кўрсатиш
Зейнеп опойнинг набираси. Бу болаканинг отаси Қозоғистонда меҳнат муҳожири.
7/22 Зейнеп опойнинг набираси. Бу болаканинг отаси Қозоғистонда меҳнат муҳожири.
Бошқа мақолалар Камроқ кўрсатиш
Зейнеп опойнинг катта келини меҳмонларга кўрпа тўшамоқда.
8/22 Зейнеп опойнинг катта келини меҳмонларга кўрпа тўшамоқда.
Бошқа мақолалар Камроқ кўрсатиш
Болғалилик бу қизалоқ фотомухбирдан уялгани йўқ
9/22 Болғалилик бу қизалоқ фотомухбирдан уялгани йўқ
Бошқа мақолалар Камроқ кўрсатиш
Бу оқсоқол фотомухбирни кўрган, чопиб турган ўтинни четга суриб, "Хуш келдингиз", дея қутлайди.
10/22 Бу оқсоқол фотомухбирни кўрган, чопиб турган ўтинни четга суриб, "Хуш келдингиз", дея қутлайди.
Бошқа мақолалар Камроқ кўрсатиш
Бу қизалоқлар подачи молларни қайтариб олиб келишини кутмоқда.
11/22 Бу қизалоқлар подачи молларни қайтариб олиб келишини кутмоқда.
Бошқа мақолалар Камроқ кўрсатиш
Бу йигит ҳам подадаги молини кутяпти.
12/22 Бу йигит ҳам подадаги молини кутяпти.
Бошқа мақолалар Камроқ кўрсатиш
Бу йигит ҳам подадаги молини кутяпти.
13/22 Бу йигит ҳам подадаги молини кутяпти.
Бошқа мақолалар Камроқ кўрсатиш
Болғали қишлоғи подачиси. Қишлоқ аҳли унга молларни боқиб келгани учун ҳақ беради. 
14/22 Болғали қишлоғи подачиси. Қишлоқ аҳли унга молларни боқиб келгани учун ҳақ беради. 
Бошқа мақолалар Камроқ кўрсатиш
Қайтган моллар оғилга ҳайдалмоқда.
15/22 Қайтган моллар оғилга ҳайдалмоқда.
Бошқа мақолалар Камроқ кўрсатиш
Бу қизалоқ подадан қайтган сигирини оғилга кирди.
16/22 Бу қизалоқ подадан қайтган сигирини оғилга кирди.
Бошқа мақолалар Камроқ кўрсатиш
Болғалидаги мактаб ўқитувчисининг ўғли.
17/22 Болғалидаги мактаб ўқитувчисининг ўғли.
Бошқа мақолалар Камроқ кўрсатиш
Қизалоқ акасида сочини турмаклаб қўйишни илтимсо қилди.
18/22 Қизалоқ акасида сочини турмаклаб қўйишни илтимсо қилди.
Бошқа мақолалар Камроқ кўрсатиш
Болғалидаги Шоабдималик мозори. Қишлоқ аҳлига кўра, 12-13 асрларда яшаб ўтган Шоабдималик Ҳожи Аҳмад Яссавийнинг охирги муриди бўлган.<br />
&nbsp;
19/22 Болғалидаги Шоабдималик мозори. Қишлоқ аҳлига кўра, 12-13 асрларда яшаб ўтган Шоабдималик Ҳожи Аҳмад Яссавийнинг охирги муриди бўлган.
 
Бошқа мақолалар Камроқ кўрсатиш
Шоабдималик мозорининг қоровули Ниғматилла ака.
20/22 Шоабдималик мозорининг қоровули Ниғматилла ака.
Бошқа мақолалар Камроқ кўрсатиш
Болғалилик тадбиркор Ҳалим Тошпўлатов бисотидаги бир нечта биядан олинган қимизни сотади.
21/22 Болғалилик тадбиркор Ҳалим Тошпўлатов бисотидаги бир нечта биядан олинган қимизни сотади.
Бошқа мақолалар Камроқ кўрсатиш
Ҳалим Тошпўлатов хотини Замира билан бияни соғишмоқда.
22/22 Ҳалим Тошпўлатов хотини Замира билан бияни соғишмоқда.
Бошқа мақолалар Камроқ кўрсатиш
Олдинги слайд
Кейинги слайд

This item is part of
XS
SM
MD
LG