Линклар

Мирзиёев Тошкент вилоят марказига айлантирилаётган Тўйтепадаги қурилишларни бориб кўрди


Тошкент вилоят ҳокимиятининг пойтахт марказидаги эски биноси.

Президент Шавкат Мирзиёев Тўйтепа шаҳрини Тошкент вилояти марказига айлантириш тўғрисида кўрсатма бергани ортидан мазкур шаҳар катта қурилиш майдонига айланди, деб хабар берди 23 июль куни президент матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, Мирзиёев Тўйтепага бориб, қурилиш ишлари қай тарзда бораётганини назорат қилди.

Янги вилоят марказининг бош плани ва лойиҳаси билан танишган президент Тошкент –Тўйтепа йўли бўйлаб замонавий турар –жой биноларини барпо этиш тўғрисида кўрсатма берди.

Шундан сўнг Тўйтепада жойлашган Тошкент вилоят ҳокимияти биносида Мирзиёев вилоят фаоллари билан йиғилиш ўтказди.

Тошкент вилояти ҳокимлигини Ўртачирчиқ тумани маркази Тўйтепа шаҳрига бир ой ичида кўчириш тўғрисида 2016 йилнинг декбарида президент Шавкат Мирзиёев Халқ депутатлари Тошкент вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида кўрсатма берган эди..

XS
SM
MD
LG