Линклар

12 декабр 2017, Тошкент вақти: 20:46

Кобулда амалга оширилган портлаш учун масъулиятни толиблар ўз зиммасига олди


Афғонистон. Худкуш-террорчи ҳужум қилган жой яқинида. 2017 йил, 24 июл, Кобул шаҳри.

Афғонистонлик толиблар мамлакат пойтахти Кобул шаҳрида 24 кишини ҳалок қилган ва 42 кишини яралаган ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олди.

Афғонистон ҳукумати вакилларига кўра, давлат маслаҳатчилари тушган автобусга худкуш-террорчи ҳужуми қилган.

Ички ишлар вазири матбуот котиби Нажиб Донишнинг France-Presse ахборот агентлигига айтишича, портлаш бугун эрталаб Афғонистоннинг ғарбий қисмида рўй берди ва Тоғ-кон саноати вазирлиги ходимларини олиб кетаётган автобус ёниб кетди.

Расмий ахборотга кўра, ҳужумни амалга оширганлиги тахмин қилинаётган шахс портлаш пайтида ҳалок бўлган. Ҳодиса гувоҳларининг хабари бўйича, унинг автомобили автобусга келиб урилган.

ИИВ матбуот котиби Нажиб Дониш портлаш натижасида автобус ёниб кетганлигини айтди. Йўловчилар орасида фақат давлат хизматчиларигина бўлган-бўлмаганлигини у очиқламади. Полиция хабарига кўра, портлаш Қобулнинг ғарбий қисмидаги учинчи полиция участкасида содир бўлган.

XS
SM
MD
LG