Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 09:36

Автомашиналарнинг “чиройли” рақамлари тахминий нархлари эълон қилинди


Кун.уз сайти эълон қилган “Автотранспорт воситаларининг алоҳида комбинацияларига эга давлат қайд этиш рақамлари (ДҚР) бериш рўйхати ва тўловларнинг махсус миқдори” жадвалини эълон қилди.

Жадвалга кўра, 001 ёки 777 давлат рақамлари нархиэнг кам иш ҳақининг 200 баробари ёки 29 955 000 сўм қилиб белгиланган.

"Кун.uz"нинг республика ИИВ ЙҲХББдаги манбаси берган маълумотга кўра, Президентнинг 2017 йил 11 июлдаги «Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари ҳақида»ги қароридан сўнг Вазирлар Маҳкамасининг бу борадаги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилган, лойиҳа айни дамда молия вазирлигида турибди, агар молия вазирлиги чиройли рақамлар учун кўрсатиб ўтилган бошланғич тўловларни маъқулласа, қарор лойиҳаси 1 августга қадар Вазирлар Маҳкамасига тасдиқланиш учун келиб тушади.

Дастлабки лойиҳаларда белгиланган ва интернет тармоғида тарқалган нархларга, албатта, бироз ўзгартиришлар ҳам киритилиши мумкин, бироқ Президентнинг №ПҚ-3127-сонли қарорига кўра, 1 сентябрдан бошлаб тахминан шу йўналиш ва тартибда фуқаролар учун ўз автотранспорт воситаларига чиройли рақамлар танлаб олиш имконияти тақдим этилади.

XS
SM
MD
LG