Линклар

Ўзбекистон АҚШ чўчқа гўшти импортига қўйилган тақиқни олиб ташлади


АҚШ Гўшт экспорти федерацияси расмий баëнотига кўра¸ Ўзбекистон чўчқа гўшти импортига нисбатан 2014 йили жорий этилган тақиқни олиб ташлади.

Федерация сайтида эълон қилинган маълумотга кўра¸ бу тақиқ жорий йил 1 январидан бекор қилинган.

Америка чўчқалари орасида чўчқа эпидемик диаррея вируси (PEDV) тарқаши муносабати билан Ўзбекистон Санитария-эпидемиология хизмати АҚШдан чўчқа гўшти сотиб олишни тақиқлаган.

Федерациянинг Марказий Осиë бўйича намояндаси Юрий Баруткинга кўра¸ Америкадан чўчқа гўшти сотиб олиш жуда қисқа давом этганига қарамай¸ бу маҳсулот ўзбекистонлик истеъмолчилар томонидан яхши қабул қилинган.

АҚШ Тараққиëт агентлигининг Қишлоқ хўшалик хизмати ҳамкорлигида АҚШ Гўшт экспорти федерацияси 2014 йилдан бери Ўзбекистон ҳукумати билан бу тақиқни бекор қилиш бўйича музокара олиб борган ва шу сўзлашувлар натижасида Америкдан импорт қилинган чўчқа гўшти яна ўзбек бозорига қайтган.

Айтилишича¸ Ўзбекистон PEDV муносабати билан АҚШ чўчқа гўшти импортини тўлиқ тақиқлаган ягона давлатдир.

XS
SM
MD
LG