Линклар

17 декабр 2017, Тошкент вақти: 18:49

Могерини: Туркия Европа Иттифоқига номзод сифатида қолаверади


Европа Иттифоқининг ташқи ишлар мутасаддиси Федерика Могерини.

Европа Иттифоқининг ташқи ишлар мутасаддиси Федерика Могерини 25 июль куни Брюсселда Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли ва Европа ишлари бўйича вазир Ўмер Челик билан музокаралар ўтказди.

Музокаралардан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида Могерини инсон ҳуқуқлари қўпол тарзда бузилаётганига қарамай, Туркия Европа Иттифоқи аъзолигига номзод сифатида қолаётганини айтди

- Биз Туркияда кўплаб демократик мухолифат, журналистлар ва ҳуқуқ фаолларининг қамоққа олинишига гувоҳ бўлдик. Айнан шунинг учун ҳам, авваллари ҳам амал қилганимиздай, ҳамкорлик ва мулоқот қилишимиз жуда муҳимдир. Бу мулоқотлар қонун устиворлиги, асосий инсон ҳуқуқлари ҳамда Европа Иттифоқига аъзо ҳар бир давлат билан икки томонлама ҳамкорлик йўналишида позитив қадамлар амалга оширилишига туртки бўлиши мумкин, -деди Могерини.

Европа парламенти 6 июль куни Туркиянинг Европа Иттифоқига қўшилиши юзасидан музокараларни музлатиб қўйиш тўғрисида қарор чиқарган эди.

Бунга Туркияда Конституция ўзгартирилгани ортидан президент Режаб Тоййип Эрдўғон ваколатларининг кучайтирилгани сабаб қилиб кўрсатилди.

XS
SM
MD
LG