Линклар

17 декабр 2017, Тошкент вақти: 11:15

Муфтият исломий онлайн дарсларни ўтказа бошлади


Ўзбекистон муфтийси Усмонхон Алимов (чапда) Қозоғистоннинг Чимкент вилояти қозиси билан.

Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси исломий онлайн дарсларни ўтказа бошлади.

“Ҳурматли мухлислар! Энди ҳафтанинг ҳар душанба, сешанба ва чоршанба кунлари тафсир, ақида, фиқҳ, ҳадис шарҳи, тажвид ва араб тили фанларидан онлайн дарслар олиб борилади”, дейилади муфтиятнинг расмий сайтидаги билдирувда.

Онлайн дарсларни муфтиятнинг Youtube, Facebook ва Instagram саҳифалари орқали кўриш ва тинглаш мумкин бўлади.

“Ушбу дарсларни таниқли уламолар ва Тошкент ислом институтининг маҳоратли устозлари ўтказишади”, дейилади муфтият билдирувида.

XS
SM
MD
LG