Линклар

14 декабр 2017, Тошкент вақти: 14:50

Озодбек Назарбеков «Ёшлар» телеканали директорлигидан кетгани хабар қилинди


Ўзбекистондаги қатор нашрлар, жумладан, кун.уз сайти ўз манбасига таяниб, таниқли хонанда Озодбек Назарбековнинг «Ёшлар» телеканали директори лавозимидан кетганини хабар қилди.

Айтилишича, «Ёшлар» телерадиоканалига Мадамин Сафаров директор этиб тайинланган.

Мадамин Сафаров бунгача «Тошкент» телеканали директори сифатида ишлаган.

Озодбек Назарбековнинг телеканалда фаолиятини давом эттиражаги, телеканалда бош продюсерлик қилажаги айтилди.

Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбековни ўтган ой охирида президент Мирзиёев«Ёшлар» телерадиоканали директори этиб тайинлаган эди.

XS
SM
MD
LG