Линклар

Шошилинч хабар
02 май 2024, Тошкент вақти: 07:17

Каримов хотирасига вилоятлар ва туманларда ош берилиши хабар қилинди


27 июль куни Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига эҳсон оши берилади.

Бу ҳақда 26 июл куни хабар қилган кун.уз сайтига кўра,тадбирлар барча вилоят ва туманларда ўтиши режалаштирилган.

“Вилоят ҳокимликларидан олинган хабарларга кўра, Ислом Каримовнинг вафоти йили муносабати билан ташкил этилаётган эҳсон ошлари куннинг биринчи ярмида бўлиб ўтади”, деб хабар қилганди тилга олинган сайт.

Ислом Каримов хотирасига ош берилиши учун нега 27 июл танлангани сайт хабарида изоҳланмаган.

XS
SM
MD
LG