Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:56

Тожикистон Ўзбекистонга арзон электр энергияси сотиши мумкин


Бу ҳақда сешанба куни Душанбеда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Тожикистон Энергетика ва сув ресурслари вазири Усмонали Усмонзода баёнот берган.

Вазирнинг сўзларига кўра, Тожикистонда ёз мавсумида Ўзбекистон, Туркманистон ва Қозоғистонга электр қувватини етказиб бериш учун техник имкониятлар мавжуд.

"Агар қўшниларимиз ёз мавсумида нисбатан арзон электр қувватини олмоқчи бўлсалар, улар мавжуд электрўтказгичлари билан бизнинг қувват тизимимизга уланишлари мумкин. Биз кўп йиллардан буён ишламай турган ушбу ўтказгичлар бўйича электр токини етказиб беришни қайта тиклашимиз мумкин",- деган вазир.

XS
SM
MD
LG