Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:07

Тошкентда ҳокимият гузар қурилишини аҳоли талаби билан вақтинча тўхтатди


"Маҳалла гузари" лойиҳаси
"Маҳалла гузари" лойиҳаси

Тошкентнинг Миробод тумани ҳокимлиги туманнинг Шароф Рашидов маҳалласидаги кўп қаватли уйлар орасида уч қаватли намунавий маҳалла гузарини қуриш ишларини вақтинча тўхтатди. Миробод туман ҳокимининг 21 июлда чиқарган фармойишига мувофиқ, ҳокимлик “Замонавий маҳалла” номли маҳалла марказини қуришни фуқароларнинг “норозилигини” инобатга олиб, “мурожаатларни чуқур ва пухта ўрганиб” чиққунга қадар тўхтатишга қарор қилган. Миробод ҳокимлиги туман бўйича шундай гузарлардан ўнта барпо этишни хусусий тадбиркорлар зиммасига юклаган.

"Қўрслик"

Шароф Рашидов маҳалласида марказ қуриш ишларидан маҳалла аҳли норозилиги 21 июлда маҳаллага борган ҳокимият комиссияси ва Kun.uz мухбири ўртасида тортишув келиб чиқиши ортидан жамоатчилик эътиборини ўзига кўпроқ қаратди.

Воқеани ёритган Kun.uz сайти мухбирининг Озодликка айтишича, сайт вакиллари шикоят қилган аҳоли билан учрашишга борган пайти Миробод тумани ҳокимининг ўринбосари Алишер Набиев бошчилигидаги ишчи гуруҳ уларни "қўрслик билан ҳайдашга" уринган.

Миробод тумани ҳокими муовини kun.uz мухбири ишига тўсқинлик қилишга уринди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:40 0:00

Kun.uz cайти чиқарган видеода Алишер Набиевнинг мухбирдан камерани ўчиришни талаб қилаётганини кўриш мумкин.

Видеода, шунингдек, Миробод ҳокими ўринбосарининг участка нозирига "буларни бу ердан олиб чиқиб кетинг," деб буйруқ бераётгани акс этган.

Бундай муомалага маҳаллий аҳоли вакилларидан бири ҳокимлик мулозимига "ҳаққингиз йўқ буларни уришишга", дея эътироз билдиради.

Аҳоли норозилиги

Маҳаллий аҳоли вакилларига кўра, қурилиш ишлари уларни огоҳланлантиришсиз ва экологик талабларга зид равишда "куну тун" олиб борилмоқда.

- Биз тўрт этажли уйда турамиз. Бизнинг қаршимизда уч этажли иморат қуришаяпти. Бу ерда кун иссиқ, экология жудаям оғир. Жуда катта дарахтларни кесиб ташлашди. Стоянкани олиб ташлашди. Бассейн бор эди. Бассейни олиб ташлашди. Шу ерга чиқиб, бир пас дам олардик. Энди ҳаммаёқ тупроқ, ҳаммаёқ ифлос, - дейди Шароф Рашидов маҳалласида 36 йилдан буён яшаётган нафақахўр аёл.

Унинг қўшниси бўлган яна бир нафақахўрнинг қўшимча қилишича, маҳаллий аҳоли соя солиб турган чинорларнинг кесилиб ташланганидан норози бўлмоқда.

- Бу ерда шунча дарахтни олиб ташлашди. Бу ерда дарахтни экиш ўрнига. Чинор ҳам йиғлади, - дейди у.

Маҳалла аҳолисига кўра, уларнинг Ўзбекистон Президенти Девони, Бош Прокуратурага ёзган кўп сонли аризаларидан кейин Миробод ҳокимлиги томонидан махсус комиссия тузилган.

Ҳоким нима дейди?

Миробод ҳокимининг фармойиши
Миробод ҳокимининг фармойиши

Миробод тумани ҳокими Шуҳрат Пўлатовнинг аҳолига изоҳ беришича, ORDER MAX PROJECT номли масъулияти чекланган жамият томонидан 6000 дан зиёд киши истиқомат қиладиган Шароф Рашидов маҳалласига 2500 квадрат метр майдонда замонавий гузар барпо этилмоқда.

Бунинг эвазига ширкатга айни ҳудудда қўшимча ер майдони ва ўз бизнесини юритиш учун иншоот қуришга рухсат берилган.

ORDER MAX PROJECT МЧЖ раҳбари маҳалла биносини қуриш билан бирга учта замонавий болалар майдончаси ҳамда битта чиқинди тўплаш жойини қуришни ўз зиммасига олган.

Шароф Рашидов маҳалласида қурилишнинг жадаллик билан олиб борилаётгани эса объектни давлат арбобининг 100 йиллик юбилей тантаналаригача топшириш истаги билан боғлиқ.

kun.uz мухбирининг Озодликка айтишича, Миробод туманида ўхшаш гузарлардан жами 10 та қурилади ва туман ҳокими қурилиш ишларининг барчасини хусусий тадбиркорлар зиммасига юклаган.

"Вақтинчалик" тақиқ

Kun.uz cайтининг Тошкент шаҳар архитектура-қурилиш назорати давлат инспекцияси хатига таяниб хабар беришича, қурилиш жараёни "шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига зид равишда" олиб борилгани аниқланган.

Давлат инспекцияси далолатномаси
Давлат инспекцияси далолатномаси

Давлат инспекцияси қурилиш ширкатига "Замонавий маҳалла" лойиҳасини қайта кўриб чиқиш ва "тасдиқлаб маъқуллангунга қадар" қурилиш ишларини вақтинча тўхтатиш вазифаси юклатилган.

XS
SM
MD
LG