Линклар

12 декабр 2017, Тошкент вақти: 20:55

Ҳукумат Doing business'даги Ўзбекистон позициясини 47 поғонага яхшиламоқчи


Ўзбекистонда Жаҳон банкининг ҳар йилги "Бизнес юритиш" (Doing business) рейтингида мамлакат позициясини яхшилаш бўйича махсус комиссия ташкил этилади.

Вазирлар Маҳкамасининг бу борадаги қарори лойиҳасида таъкидланишича, идоралараро комиссия давлат идораларининг бизнес юритиш учун шароитларни яхшилаш чораларини татбиқ қилиш ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича тадбирларни таҳлил қилиш билан боғлиқ саволлардаги ҳамкорлигини таъминлайди.

Комиссия бизнес учун шароитларни яхшилаш бўйича вазифаларини бажармаётган давлат органлари раҳбарларини жавобгарликка тортиш чораларини қабул қилиш бўйича таклифлар киритади.

Қарор лойиҳасида бундай чора-тадбирлар ортиданЎзбекистоннинг ушбу рейтингдаги позициясини ҳар йили 10 поғонага яхшилаш назарда тутилмоқда. Ҳужжатда таъкидланишича, 2021 йилга келиб Ўзбекистон рейтингдаги ҳозирги 87-ўриндан 40-ўринга кўтарилади.

XS
SM
MD
LG