Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 21:26

Ўзбекистонда ўнлаб лицей ёпилади


Самарқанддаги академик лицей битирувчилари
Самарқанддаги академик лицей битирувчилари

Ўзбекистонда кўрсаткичлари паст бўлган ва олийгоҳлардан узоқда жойлашган лицейлар ёпилади.

Бу ҳақда президентнинг 27 июлда қабул қилинган "Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида қайд қилинган.

Ҳозирча ёпиладиган лицейлар сони аниқ эмас. Улар сонини аниқлаш учун мутасаддиларга бир ой муддат берилди.

Қарорга кўра, ўқув-методик ва моддий-техника базаси замонавий талабларга жавоб бермайдиган, таълим сифати ва битирувчиларининг олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичлари паст бўлган академик лицейларнинг барчаси тугатилади.

XS
SM
MD
LG