Линклар

Россиянинг "Евроцемент груп" ширкати Ангрен эркин иқтисодий зонасида завод қуради


Оҳангаронцемент заводи (Иллюстратив сурат)

Россиядаги йирик "Евроцемент груп" ширкати Ангрен эркин иқтисодий ҳудида цемент заводини қуради.

Бу ҳақда Sputnik нашрининг "Ўзқурилишматериаллари" акционерлик жамиятига таяниб хабар қилишича, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россияга сафар қилган кезда бу ҳақда шартнома имзоланган.

Заводда йилига 2,4 млн тона қуруқ цемент ишлаб чиқариш режаланган.

"Евроцемент груп" ҳозир бу завод қурилишига бош пудратчи излаётгани ва Хитой, Германия, Туркия ширкатлари тендерда қатнашаётгани айтилди. Заводни 2018 йил охиригача ишга тушириш режаланган.

Ўзбекистонда 12 та цемент заводи ишламоқда, уларда йилига жами 9 миллион тонна цемент чиқарилади.

XS
SM
MD
LG