Линклар

16 декабр 2017, Тошкент вақти: 16:10

Жорий йилнинг дастлабки 6 ойи давомида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясининг маҳаллий рейслари орқали ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 17 фоизга кам йўловчи ташилган.

Бу ҳақда ширкат сайтида берилган хабарга кўра, айни пайтда хорижий рейслар натижалари ўтган йилга нисбатан ўсган.

Жумладан, жорий йилда йўловчи ташиш ҳажми узоқ хорижга 11,3 фоиз, яқин хорижга эса 9,8 фоизга ўсган.

Олти ой давомида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” ширкати жами 1,22 миллион йўловчи ташиган бўлиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4,3 фоизга кўпдир.

Жорий ярим йилликда ўтган йилга нисбатан 489та рейс кўпроқ амалга оширилган бўлиб, бу йилги рейслар сони жами 11,16 мингтани ташкил этади.

XS
SM
MD
LG