Линклар

Шошилинч хабар
27 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:22

Хайрулла Ҳамидовга яна диний айблов билан иш очилди


Таниқли журналист ва футбол шарҳловчиси, диний чиқишлари билан танилган Хайрулла Ҳамидовга нисбатан Жиноят кодексининг 216-моддаси (жамоат бирлашмалари ёки диний ташкилотларни қонунга хилоф равишда тузиш ёки улар фаолиятида қатнашиш) билан жиноий иш қўзғатилди.

Озодликка бу ҳақда хабар қилган Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармаси ходимларидан бирига кўра, Хайрулла тақиқланган диний гуруҳга аъзо кишилар билан бирга саунага борган. Ушбу гуруҳ аъзолари жорий йил январида ҳибсга олинган.

Хайрулланинг ўзи билан боғланиш имкони бўлмади. Бироқ Хайруллага нисбатан янги диний айблов билан иш очилганини уни яқиндан таниган икки шахс Озодликка тасдиқлади.

Хайрулла Ҳамидов 2010 йилнинг 27 май куни Тошкент вилоят Жиноят ишлари бўйича суди ҳукми билан "Жиҳодчилар" диний-экстремистик гуруҳига алоқадорликда айбдор, деб топилиб, 6 йилга озодликдан маҳрум қилинганди.

2015 йил 11 февралда, амнистия актига мувофиқ, озодликка чиқарилди.

XS
SM
MD
LG