Линклар

15 декабр 2017, Тошкент вақти: 11:28

Мирзиёев давлат ва корпоратив харидлар тизимини ислоҳ қилишга қаратилган қарор имзолади


Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат ва корпоратив харидлар тизимини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорни имзолади.

31 июлда имзоланган ҳужжатга биноан “Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси Дирекцияси” давлат корхонаси тугатиладиган бўлди.

Президент қарорида яна бундай дейилган: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат ва корпоратив харидлар тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Лойиҳа бошқарувининг ягона миллий ахборот тизими доирасида давлат харидлари ягона ахборот порталини ҳамда ресурслар ягона миллий маълумотномасини яратиш орқали уларнинг очиқлиги ва шаффофлигини оширишга қаратилган таклифлар киритсин.

Давлат ва корпоратив харидлар тизими янада ислоҳ қилишга қаратилган қарорда бошқа бир қатор чоралар ҳам белгилаб қўйилган.

XS
SM
MD
LG