Линклар

Шошилинч хабар
27 июн 2019, Тошкент вақти: 13:51

Бош вазир шпаргалка ишлатишга уринган абитуриентнинг топқирлигини "муносиб баҳолади"


Бош вазир Абдулла Арипов имтиҳонга электрон шпаргалка олиб киришга уринган "ихтирочи" абитуриентга Тошкент ахборот технологиялари университетига киришни маслаҳат берди, деб ёзди nuz.uz.

Айтилишича, Ўзэкспормарказ павильонларида Тошкент давлат юридик университетига кириш учун ўтказилган имтиҳон давомида абитуриентлардан бири имтиҳонга шпаргалка билан киришган уринган.

Маълум бўлишича, у электрон қурилма ясаган ва тест синовларидан икки кун олдин ҳожатхонага яшириб қўйган. Тест бошланиши билан у ташқарига чиқиб келишга рухсат сўраган ваяшириб қўйган жойидан қурилмани олиб, имтиҳон бўлиб ўтаётган бинога қайтиб киришга уринган ва қўлга тушган.

Айтилишича, ўша вақтда бош вазир Абдулла Арипов тест синовлари қандай ўтаётганлиги билан танишиш учун келиб қолган. У электрон шпаргалкани қизиқиш билан кўздан кечирган, абитуриентнинг топқирлигини ҳазил аралаш баҳолаган ҳамда унга Тошкент ахборот технологиялари университетига киришни маслаҳат берган.

Ўзбекистондаги барча олий таълим муассасаларида тест имтиҳонлари бўлиб ўтди. Абитуриентлар луғат, жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар олиб киришга ҳаракат қилса ёки олиб кирса тест жараёнидан четлаштирилиши ҳақида огоҳлантирилган.

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов бугун Тошкент давлат юридик университетига кириш имтиҳонлари кузатди.

XS
SM
MD
LG