Линклар

Москва суди Али Ферузни Ўзбекистонга депортация қилиш тўғрисида қарор чиқарди


“Новая газета”нинг келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган журналисти Али Феруз.

Москванинг Басманний туман судип “Новая газета”нинг Али Феруз тахаллусга эга ва келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган журналисти Худойберди Нурматовни Россиядан депортация қилиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Суд қарорига асосан Феруз 5 минг рубль миқдорида жарима ҳам тўлайди ҳамда депортация қилингунига қадар ҳибсда сақланади.

Суд бундай қарорни хориж ватандошининг Россияда бўлиш тартибини бузгани тўғрисидаги полиция протоколи асосида чиқарди. Полицияга кўра, Али Феруз 2011 йилдан бери Москвада ноқонуний равишда яшаб келмоқда.

Ўзбекистон ватандоши экани айтилаётган Худойберди Нурматов март ойида миграция қонунчилигини бузганликда айбланиб Москвада қўлга олинган эди. У тез орада ҳибсдан озод қилинган. Журналист Ўзбекистонга қайтадиган бўлса у ерда уни террорчи ташкилотга аъзоликда айблашлари мумкинлигини иддао қилмоқда.

Россия ҳукумати Али Ферузга вақтинчалик бошпана беришдан бош тортган.

XS
SM
MD
LG