Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:39

АҚШ Федерал қидирув бюросига янги директор тайинланди


Кристофер Рэй
Кристофер Рэй

АҚШ Конгресси Cенати сешанба куни Кристофер Рэйнинг Федерал қидирув бюроси директори лавозимига тайинланишини тасдиқлади.

ФҚБ директори лавозими президент Трамп бу хизмат директори Жеймс Комини ишдан бўшатгандан буён бўш эди. Президентнинг бу қарори жамоатчиликда баҳс-мунозаралар уйғотган, Трампнинг танқидчилари унинг бу қарорини Россиянинг АҚШ президенти сайловига аралашувини тергов қилишга тўсқинлик сифатида баҳолаган эди.

Адлия вазирлигининг собиқ мулозими, 50 яшар Кристофер Рэй сенаторлар олдида қилган чиқишида ҳеч қачон президентга қасамёд қилмаслиги, агар президент ФҚБ ўтказадиган терговга босим ўтказа бошласа, бундай босимга қарши туришини ёки истеъфо беришини айтди.

XS
SM
MD
LG