Линклар

12 декабр 2017, Тошкент вақти: 19:22

Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Ўзбекистон ҳуматини БМТ билан ҳақиқий ҳамкорликни бошлашга чақирди


Мўътабар Тожибоева

2016 йилнинг сентябрида Ислом Каримовнинг ўрнига ҳокимият тепасига келган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳамда БМТ билан тўлақонли ҳамкорлик қилишга оид халқаро мажбуриятларни бажариш юзасидан ҳеч қандай чора кўрмади, дейилади Инсон ҳуқуқлари халқаро федерацияси (FIDH), Ўтюраклар клуби ва REDRESS ташкилотларининг 1 август кунги қўшма баёнотида.

Ҳужжатга айтилишича, бундан 2 йил муқаддам БМТнинг инсон ҳуқуқлари қўмитаси ўзбекистонлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Мўътабар Тожибоева ўз фаолияти туфайли 2002 йилдан буён турли босимларга учраган ҳусусан, Ўзбекистондаги қамоқхонада қийноққа солинган, зўрланган ва мажбурий стерилизация қилинган, яъни унинг ҳуқуқлари Ўзбекистон ҳукумати томонидан бузилган, деган хулосага келган ва бу ҳақда қарор қабул қилган.

“Қарорда, дейилади қўшма баёнотда, Мўътабар Тожибоеванинг қийноққа солиниши юзасидан зудлик тилан тергов ўтказиш ва айбдорларни жазолаш, шунингдек, унга товон тўлашга чақириғи битилган. Бироқ бу чақириқ, БМТнинг бошқа ўнлаб қарорлари каби бажарилмаган”.

Айтилишича, Тожибоева бўйича қарорни бажариш учун ажратилган муддат 2016 йилнинг апрелида якунига етган.

Ўзининг халқаро мажбуриятларини бажариш ўрнига Ўзбекистон 2016 йили БМТ қўмитасининг қарорни ишни кўриб чиқиш давомида қўмита кўриб чиққан ва ишончли эмас, деб топган аргументларни рўкач қилиб, инкор этишга уринди, дейилади баёнотда.

Инсон ҳуқуқлари халқаро федерацияси (FIDH) жаҳоннинг 112 давлатидаги инсон ҳуқуқлари ҳимояси билан шуғулланувчи 184 ташкилотни бирлаштирган халқаро нодавлат ташкилотидир.

Бош қароргоҳи Лондонда жойлашган REDRESS ташкилоти қийноқ қурбонлари ҳуқуқларини ҳимоя қилади.

XS
SM
MD
LG