Линклар

11 декабр 2017, Тошкент вақти: 09:09

АҚШ вице президенти Майк Пенс, Шарқий Европа малакатларига қилган сафарида давомида, Болқон ярим оролининг ғарбий қисмида жойлашган давлатлар келажаги Ғарб билан эканини таъкидлади.

2 август куни Подгорицада бўлиб ўтган саммитдан олдин Пенс: "Ғарбий Болқонлар келажаги Ғарб билан эканлигига чиндан ишонамиз", деди.

"Биз Қўшма Штатлар Европа ҳамжамияти, Ғарбий Болқонлар ҳамда Америка Қўшма Штатлари ўртасидаги ришталарни мустаҳкамлайдиган алоқаларни ўрнатишга содиқ эканлигини яна бир бор тасдиқлашни интиқиб кутяпмиз", дея сўзини давом эттирди вице президент.

Пенс яна Черногориянинг июнь ойида НАТОга қўшилганини тарихий ҳодиса ўлароқ баҳолади.

Черногория бош вазири Душко Маркович ўз мамлакати НАТОга қўшилиб, ўзини Ғарб билан “боғлаганини” таъкидлади.

Пенс кейинроқ Албания, Босния ва Герцеговина, Хорватия, Косово, Македония, Сербия ҳамда Словения етакчилари иштирок этадиган йиғинда қатнашади.

Куни кеча Черногория расмийлари билан бўлиб ўтган учрашув давомида Пенс: "Сизнинг жосаратингиз, айниқса, Россия босимига қарамай кўрсатган жасоратингиз дунёни илҳомлантарида ва мен сизларни бу учун олқишлайман", деди.

Пенс Черногорияга Грузияга қилган ташрифидан кейин борди.

Пенс Россиянинг Украина ва Грузиядаги агрессияси ортидан хавотирга тушган АҚШ ҳамкорларини тинчлантиришни истайди. Июнь ойида Москва Черногориянинг НАТОга аъзо бўлишига тўсқинлик қилишга уринган эди.

Ўтган йилда Черногория расмийлари Россияни мамлакатда давлат тўнтарилиши уюштиришга уринишда айблади. Москва эса бу айбловларни рад этиб келади.

Пенс Грузияда бу мамлакат бош вазири Георгий Квирикашвили билан учрашди ва АҚШ Грузияни қўллаб-қувватлаяжагини билдирди.

Грузия 2008 йил августида айримачи Жанубий Осетия масаласида Россия билан 5 кунлик урушни бошидан ўтказган. Шундан сўнг Россия Грузиянинг айримачи Абхазия ва Жанубий Осетия минтақаларини мустақил давлат сифатида тан олган.

АҚШ вице президенти Тбилисида: "Биз Грузияни стратегик шерик, деб биламиз, сизнинг ҳудудий яхлитлигингизни ҳамда НАТОга аъзо бўлишга интилишингизни қўллаб-қувватлаймиз", деди.

Грузия бош вазири Георгий Квирикашвили Пенс билан Тбилиси яқинидаги ҳарбий базага қилган хизмат сафари давомида Абхазия ва Жанубий Осетияни Россия ҳарбийлар оккупация қилиб турганини таъкидлади.

"Бир неча ўн киломтер нарида мамалакатимиз фуқароларининг эркин ҳаракатланишини чеклаш учун тиканли симлар тортилган, - деди Квирикашвили. - Мана шу ердан бир неча километр нарида одамлар грузин бўлганлари учунгина тазийқларга учраб келадилар".

XS
SM
MD
LG