Линклар

"Ўзбекфильм"га 2020 йилдан бошлаб 30тадан кино ишлаб чиқариш кўрсатмаси берилди


Иллюстратив сурат.

Ўзбекистонда 2020 йилдан бошлаб ҳар йили 30тадан кам бўлмаган миқдорда бадиий фильм ва камида 50 мультфильм ишлаб чиқарилади.

Президент матбуот хизматининг 3 август куни билдиришича, Мирзиёев ижодкорлар билан учрашуви чоғида мана шундай кўрсатма берган.

Президент, шунингдек, киностудияларни замонавий техник воситалар билан таъминлаш чоралари кўрилишини ҳам билдирди.

Расмий хабарда айтилишича, “Ўзбекфильм”да 2018 йилда 20та, 2020 йилда эса 30та бадиий фильм ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда. Болалар учун эса 2018 йилда 15та, 2020 йилда 50та мультфилим ишлаб чиқариш шарт бўлади.

Мазкур мақсадга эришилиши учун кино саноати тараққиётини таъминловчи Миллий агентлик ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади.

XS
SM
MD
LG