Линклар

Бобур Алихонов ЎзМТРК раиси лавозимини бажарувчи этиб тайинланди


Бобур Алихонов.

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпания раҳбари вазифасини вақтинча бажарувчи этиб Бобур Алихонов тайинланди.

Миллий телерадиокомпания раиси Хуршид Мирзоҳидов “Ўзбекистон 24” телеканалининг “Таҳлилнома” кўрсатувида Ислом Каримов сиёсати танқид қилиниб, Мирзиёев сиёсати мадҳ этилгани ортидан 2 август куни лавозимидан бўшатилган эди.

Хуршид Мирзоҳидов шу йилнинг февралида 12 йил давомида телевидениега раҳбарлик қилган Алишер Хўжаев ўрнига раҳбар этиб тайинланганди.

Бобур Алихонов апрель ойидан буён компания раисининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

XS
SM
MD
LG